1270

Президент Шавкат Мирзиёев Остонада тантанали равишда кутиб олинди

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат байроқлари билан безатилган Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Остона шаҳрига келди. Шавкат Мирзиёевни Остона аэропортида Қозоғистон президентининг топшириғига биноан мамлакат бош вазири Бакитжан Сагинтаев кутиб олди. Бу ҳақда бош вазирнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи бошланди Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат байроқлари билан безатилган Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросимида шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Мамин, ташқи ишлар вазири К.Абдрахманов, Остона шаҳри ҳокими А.Исекешев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Е.Утембаевлар иштирок этишди. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиниши мўлжалланган.

Изоҳ билдириш