126

Долларнинг расмий курси қарийб 50 сўмга қимматлашади

Иқтисод 27 февраль 16:31 242

Сешанба, 21 февралдан Ўзбекистон Марказий банки томонидан

ўрнатилувчи АҚШ долларининг сўнг нисбатан қиймати бирваракайига 47,52 сўмга — 3309,35 сўмдан 3356,87 сўмга қимматлашади. Бу ҳақда МБ сайтидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Сўнгги ҳафтада Америка валютасининг сўмга нисбатан курси тахминан 15 сўмга қимматлаган эди (расмий курс ҳар сешанба куни янгиланади). Йил бошидан буён (3231,48 сўм) долларнинг сўмга нисбатан курси 3,88 фоизга ўсди.

Сешанба куни евронинг сўмга нисбатан курс +28,8 сўмга қимматлаб, 3571,52 сўмга етади, Россия рубли эса 2 сўмга кўтарилиб, 58,24 сўмга етади.

МБ томонидан белгиланадиган курслардан бухгалтерлик ҳисоби, статистик ва валюта операциялари бўйича бошқа ҳисоботлар, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилади.

Изоҳ билдириш