1243

Андижон ва Новосибирск ўртасида «яшил йўлак» яратилади

Ўзбекистон 21 март 21:26 345

Сотувчи ва харидорларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Новосибирскда Ўзбек савдо уйи очилади

Ўзбекистон Республикаси, хусусан, Андижон вилояти билан саноат, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилинмоқда, деди Новосибирск вилояти ҳукумат раисининг ўринбосари Владимир Знатков Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан бўлиб ўтган учрашувда. Учрашувда икки вилоят ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. «Ўзбекистон Республикаси, хусусан, Андижон вилояти билан саноат, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилинмоқда. Новосибирск вилояти иқтисодий ва маданий ҳамкорлик бўйича катта тажрибага эга ва биз савдо-иқтисодий салоҳиятни янада кенгайтириш учун шароит яратишга тайёрмиз», — деди Владимир Знатков.

Изоҳ билдириш