124

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон 27 февраль 16:26 274

Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили «Газета.uz»га.

Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили).

Ўтган йилнинг декабрида бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш