122

Ўзбекистонда 10 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Ўзбекистон 27 февраль 16:24 437

Ўзбекистон Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкноталар муомалага чиқарилади. «Газета.uz»нинг Марказий банк ва ҳукуматдаги ахборот манбалари мазкур маълумотни тасдиқлади.

Сешанба куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенатининг янги банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарори нусхаси тарқалди. Бундай ҳужжат аслида имзоланган, деб қайд этди ахборот манбаси.

Янги купюраларнинг муомалага чиқарилиш санаси ҳозирча маълум эмас. Янги банкноталар ва уларга оид тафсилотлар яқин вақтлар ичида эълон қилишини лозим.

Айни пайтда миллий валютанинг энг йирик номинали 5000 сўмни ташкил этиб, у 2013 йилнинг 1 июлида муомалага чиқарилган.

Изоҳ билдириш