1205

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув стадиони ўзгарди

Спорт 21 март 14:46 369

Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий беқарорлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлаганди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 6-турида Сурия термасига қарши баҳс олиб борадиган учрашув стадиони ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси ахборот хизмати хабар берди. Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий беқарорлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона — Малайзияда ўтказилишини таъминлаганди. Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши тайёргарлик кўрмоқда Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ стадион ўйинга тайёр бўлмагани учун Сурия-Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади. Ўйин вақти ўзгаришсиз қолган — учрашув маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да бошланади. Беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам ўзгармаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Изоҳ билдириш