1193

Энг бахтли давлатлар рўйхати. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон 21 март 14:18 617

БМТ буюртмасига кўра тайёрланган ҳисоботга кўра, Норвегия дунёнинг аҳолиси энг бахтли бўлган давлати экан

Халқаро бахт куни — 20 мартга атаб Sustainable Development Solutions Network ташкилоти томонидан тайёрланган бахт бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 47-ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Италия эгаллади. Тадқиқотга кўра, ўзбекистонликларнинг 96%и ўзларини бахтли деб ҳисоблайдилар.

Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ давлатлари ўртасида 1-ўринни эгаллади Бахт даражаси бўйича иккинчи ўринда — Дания, ундан кейинги поғоналардан эса Исландия, Швейцария, Финляндия, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция жой олган. Ўзбекистон 49-ўриндаги Россияни ҳам ортда қолдириб, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллади.

Рўйхатда Молдавия 55-, Туркманистон 59-, Қозоғистон 60-, Беларусь 67-, Озарбайжон 85-, Тожикистон на 96-, Қирғизистон 98-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Арманистон энг қуйи — 121-ўринга жойлашди.

Изоҳ билдириш