1158

Президент ТВ орқали Наврўз байрами муносабати билан халққа табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни мамлакат халқини телевидение орқали Наврўз байрами билан табриклади. Бу йили Наврўз байрамига бағишланган асосий тантаналар пойтахтдаги Абдуллар Қодирий номидаги истироҳат боғида ўтказилди.

«Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл — Наврўзи олам кириб келмоқда. Ана шу улуғ айём — шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман», — деди давлат раҳбари.

Изоҳ билдириш