112

100 нафарга яқин киши фуқароликка қабул қилинди

Жамият 27 февраль 16:08 389

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон билан 94 кишининг аризаси қаноатлантирилиб, фуқароликка қабул қилинди. Декабрь сўнгида давлат раҳбари фармони билан 179 киши фуқароликка қабул қилинган эди.

Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида ҳам қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини тизимли равишда амалга ошириб боради, дея қайд этилади ҳужжатда.

«Ўзбекистон Республикаси демократик қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига содиқлигини намоён этиб, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ғоялари асносида ҳар бир инсоннинг фуқароликка бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди», — деб таъкидланади фармонда.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи, миллати, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати ҳамда сиёсий ва бошқа эътиқодидан қатъий назар, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий шароитларга кўра мамлакат ташқарисида бўлган маҳаллий аҳоли, шунингдек, бошқа мамлакатларда туғилиб-ўсиб, Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида дилдан тан олган, унинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшганлар қабул қилиниши мумкин», — дейилади фармонда.

Изоҳ билдириш