1094

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот

Ўзбекистон 19 март 10:44 290

2017-йилнинг 18-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекисон-Россия кун тартибининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ташриф якунларига кўра имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган қўшма ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасида ҳам фикр алмашдилар.

Изоҳ билдириш