1058

«Барселона» «Ювентус»га, «Реал» «Бавария»га қарши

Спорт 18 март 12:18 340

УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръадан олдин жамоалар саватчаларга ажратилмади ва бир ассоциация вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин бўлди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар юзага келди.

«Атлетико» Мадрид – «Лестер»
«Боруссия» Д – «Монако»
«Бавария» – «Реал» Мадрид
«Ювентус» – «Барселона»

Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 11-12 апрель кунларида, жавоб учрашувлари 18-19 апрель кунларида ўтказилади.

Финал учрашуви 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтиши белгиланган.

Изоҳ билдириш