1047

Шавкат Мирзиёев 22−23 март кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, давлат рахбари  Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017-йил 22-23-март кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида қўшма бизнес-форум ўтказилиши кўзда тутилган.

Ташриф якунлари бўйича давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро бир қатор муҳим ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган салмоқли тижорий шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш