45063

Тожикистон тарихида рекорд вазнли чақалоқ туғилди

Дунё | Тур 23 июль 13:38 1 276

Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳрида оғирлиги саккиз килограмм бўлган болакай туғилди, деб хабар қилмоқда “Мир 24” телеканали.

Туғруқхона шифокори Анзурат Иззатуллоева айтишига қараганда, чақалоқ туғилганда унга кислород маскаси кийдириш керак бўлган. Ҳозир эса у мустақил нафас олишни бошлаган.

Дунёга келган заҳоти чақалоқнинг оғирлиги роппа-роса 8 килограмм бўлган. Тўрт соат ўтиб болакайнинг вазни 800 граммга камайган.

Шифокор айтишига қараганда бола учун ҳам онаси учун ҳам туғилиш жараёни оғир кечган, лекин айни дамда уларнинг иккови ҳам ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Болакай оилада бешинчи фарзанд. Унинг опа-акалари туғилганда 3,5 – 4,5 килограмм бўлишган. Болакайнинг ўзи ҳам семиз эмас, фақат табиатдан йирик.

Кўлоб шаҳар маъмурияти болакай туғилган оилага тиббий ва ижтимоий ёрдам беришни ўз зиммасига олди.

Бу Тожикистон тарихида туғилган энг йирик чақалоқ бўлди, дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар