48791

Тошкентда чорва молларини сўйиш билан ноқонуний шуғулланган шахс ушланди

Тур 2 ноябрь 9:55 454

Тошкент вилоятида яшовчи шахс Олмазор туманидаги хусусий уйда чорва молларини сўйиш бўйича ноқонуний иш олиб борган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Текширув давомида ушбу уйда 187 килограмм қўй гўшти ва 247 килограмм мол гўшти топилиб мусодара қилинди.

Ушбу факт асосида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 53 ёшли Ғ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186 моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Изоҳ билдириш