50309

Шайхонтоҳур тумани ҳокими тасдиқланди

Тур Бугун 9:12 0

26 декабрь куни Халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, дея хабар берди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Шу кунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Муҳамедханов Шуҳрат Санжарович, Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Эргашев ва Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Пўлатов ҳоким этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш