48781

Отабек Муродов Бош вазирга ўринбосар бўлгани ростми?

Тур 1 ноябрь 16:05 928

ОАВларда Бош прокурор Отабек Муродов Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги ҳақида ёзишмоқда.

Айрим нашрлар ўз хабарида «Бош прокурорга янги лавозим берилди», «Зойир Мирзаев ўрнига вақтинча раҳбар тайинланди» мазмунида ёзишмоқда.

Бу мутлақо нотўғри талқин. Қонунчиликка биноан, Бош прокурор бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши мумкин эмас. Прокуратура органларининг мустақиллик принципларига зид бу, деб ёзади Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Аслида давлатимиз раҳбари томонидан Бош прокуратурага (яъни тизимга, шахсга эмас) Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг самарали фаолият олиб боришида кўмаклашиш ва бу соҳада қонунларнинг қатъий ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Лекин бу Сиз ўйлаганчалик, Бош прокурор бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари бўлди дегани эмас.

Изоҳ билдириш