13182

Самарқанд шаҳри йўл-патрул хизмати ходимларига мотоцикллар топширилди

Жамият 19 июль 8:44 606

Ички ишлар вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳри йўл-патрул хизмати ходимларига Ҳонда русумли махсус жиҳозланган мотоцикллар тақдим этилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги расмий веб сайти хабар беради.
Хабарда такидланишича, сўнгги йилларда шаҳарда автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келиб, махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишида маълум қийинчиликларни келтириб чиқаряпти.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12-июлдаги қарори билан Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба синов тарзида мотоцикллардаги йўл-патрул хизмати ходимлари гуруҳи ташкил этилиши белгиланганди.

Изоҳ билдириш