13163

Хабаровск аэропортида олиб қўйилган Ўзбекистон мевалари йўқ қилинади

Жамият 18 июль 19:47 947

Ўзбекистон фуқаролари фитосанитария сертификатларсиз 80 кгдан ортиқ мева ва қурутилган маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кирмоқчи бўлишганда тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси.

ЕИИ ҳудудига олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар ҳақида маълумот
Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Ўзбекистондан келган йўловчилар қўл юкида юкланган мевалар ва ёнғоқлар Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Хабаровск аэропортида назорат хизмати томонидан тўхтатилган. Олиб қўйилган барча маҳсулотлар йўқ қилинади.

Қоидабузарлар Хабаровскга Ўзбекистондан авиарейсда учиб келишган. Ўзбекистон фуқаролари қўл юкида: қурутилган мевалар, ёнғоқ, магиз, олмалар, ўрик, шафтоли, узум, қовун, туршак, зира, қалампир юкланган бўлиб, жами вазни — 82,3 кг ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин карантин маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кириш тақиқланганлиги ва олиб қўйилган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Изоҳ билдириш