16980

МАК Ўзбекистондан барча йўналишлардаги парвозлар учун авиачипталарни миллий валютада сотишга киришди

Долзарб | Кўп ўқилган 5 сентябрь 10:23 1 000

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан барча йўналишлардаги парвозлар учун авиачипталарни миллий валютада сотишга киришди.

Ўзбекистон ҳудудида авиачипталарни сотиш барча турдаги йўловчилар – фуқаролар ва норезидентлар учун миллий валютада амалга оширилади.

Қўшимча маълумот олиш учун МАК савдо офисларига мурожаат қилишингиз ёки 140-02-00 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

2 сентябр куни Ўзбекистон президенти «Валюта сиёсатини либераллаштириш учун устувор чоралар тўғрисида» ги фармонга имзо чекди, унда 5 центябрдан бошлаб товарлар, ишлар ва хизматлар учун нархлар ва тарифлар фақат миллий валютада амалга оширилиши белгиланган.

Изоҳ билдириш