Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan томонидан янги моделларнинг техник хусусиятлари, сотувга чиқарилиш муддати ва нархи ҳақида батафсил маълумот берилгани йўқ.
Москвадаги Тўққизинчи арбитраж суди Ravon расмий дилери “Равон Моторс Рус” компаниясидан “Телеспорт” компанияси фойдасига 36 миллион рубл ундириб олиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди
“Coca-Cola” Намангандаги “ Frutto Cola” устидан шикоят қилди.
Муҳандисларнинг қайд этишича, гап машина ҳақида эмас, балки оммавий ишлаб чиқаришга тайёр прототип ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи чоғида давлат раҳбарига Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse кроссоверлари ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламаси таништирилганди.
Ушбу хабар таъсирида Apple акциялари нархи бироз пастлади: 235 доллардан 225 долларга тушган.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 апрелдан кундузи чироқларни ёқиб юриш мажбурий деб белгиланган эди. Ушбу янги қоида ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.