40108

Жом қишлоғига келган сел келтирган зарар миқдори маълум қилинди

Ўзбекистон 26 май 14:37 860

Жорий йилнинг 16 майга ўтар кечаси Самарқанд вилоятига ёққан кучли ёмғир оқибатида Нуробод туманидаги Жом қишлоғида сел келиши кузатилган эди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Жом қишлоғида селдан зарар кўрган бино ва иншоотларни қурилиш ва таъмирлаш ишларига 7 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Бу ҳақида «Зарафшон» хабар бермоқда.

Бугунги кунда талофат кўрган хонадон ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари жадал йўлга қўйилган. Талаб этиладиган маблағлар маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

Ушбу қишлоқларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини жорий йилнинг 1 августига қадар фойдаланишга топширилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 майдан 16 майга ўтар кечаси кучли сел келиши оқибатида 71 та, шундан 49 та Гирдиқўрғон, 10 та Жом, 7 та Тегирмонбоши ва 5 та Омондара маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва томорқаларига зарар етган эди.

Изоҳ билдириш