39273

Жиззахлик фуқоронинг уйидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси топилди

Ўзбекистон 18 май 14:13 414

16 май куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2018” тадбири давомида, “Қатортол” МФЙда яшовчи Х.И.нинг уйи текширилганида, томорқасидаги ер майдонидан “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланган ҳамда ҳовлисида беркитилган  25 кг.дан ортиқ “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Изоҳ билдириш