32102

Жиззахда ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишга доир музокаралар якунланди

Ўзбекистон 16 февраль 16:30 652

7-16 февраль кунлари Жиззахда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви ва музокаралари ўтказилди. Бу ҳақида Тожикистон ТИВ матбуот хизмати хабар қиди.

Музокараларда чегара чизиғининг позициялар мос келган участкаларини баён қилиш давом эттирилди. Биргаликдаги ишлар якунига кўра Баённома имзоланди. Ўзбекистон Президентининг Душанбега давлат ташрифи чоғида бу бўйича битим имзоланиши кутилмоқда.

Узунлиги тахминан 1240 км бўлган умумий чегаранинг делимитацияси ва демаркацияси бўйича келишув мувофиқлаштирилган, имзоланган ва ратификация қилинган. Ўзбек-тожик чегарасининг тахминан 93 километри баҳсли бўлиб қолмоқда.

Изоҳ билдириш