42542

Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)

Ўзбекистон 21 июнь 12:16 753
Фото: Arxiv

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролар Шониёзова ва Раҳмоноваларнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар фуқаро бир гуруҳ бўлиб, 18 мингдан зиёд АҚШ долларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди,  Бу ҳақида «Ўзбекистон24» телеканали томонидан тайёрланган лавҳада  хабар берилди.

Маълум бўлишича, улар ҳар бир АҚШ долларини 8600 сўмдан ҳисоблаб, жами 18 600 АҚШ долларини 150 миллион сўмга сотишга келишиб олишган.

Ваъда қилинган АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини бериб, қолган 13 мингдан зиёдини бошқа танишларидан олиб келаётганида валютафурушлар қўлга олинди.

Ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилишди. Лекин кўрилган тезкор чоралар натижасида улар қўлга олинди.

Уларинг ёнидан чиққан 14 минг АҚШ доллари ва 49 минг сўм пул маблағлари ашъёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш