39463

“Жасорат” монументи атрофи кўркам маданий хордиқ чиқариш масканига айланади

Ўзбекистон 20 май 19:08 530

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шаҳар марказида жойлашган “Жасорат” монументи ва унинг атрофи бутунлай янги қиёфага эга бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига асосан.

“Ушбу майдон шаҳарсозликнинг замонавий талаблари асосида тубдан янгиланади. Бу ерда аҳолининг кўнгилдагидек хордиқ чиқариши учун кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади”, — дейилган хокимият хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, таъмирлаш ишлари муносабати билан монумент олдидан ўтган пиёдалар йўлаги вақтинча ёпилиши ва ушбу ноқулайлик учун пойтахт ҳокимлиги аҳолидан узр сўраши ҳам айтиб ўтилган.

Жасорат майдони ва унинг атрофи таъмирланганидан сўнг қандай қиёфага киришини қуйидаги баннерларда кўриш мумкин.

Изоҳ билдириш