42260

Жанжал қотилликка олиб келди

Ўзбекистон 19 июнь 9:44 361

2018 йил 14 июнь куни соат тахминан 16:00да Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро И.Т. жанжал оқибатида қариндоши Ж.Т.нинг танасини турли соҳаларига пичоқ билан уриб, оғир тан жароҳат етказиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Кўрилган чоралар натижасида И.Т. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Изоҳ билдириш