48986

Жанубий Корея Президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон 9 ноябрь 9:16 266

Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Сеулда ўтган “Корея-Осиё 2018 форуми” халқаро анжуманида маълум қилди.

Владимир Норовнинг маълум қилишича, Жанубий Корея Президенти ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда 29-30 ноябрь кунлари Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Шимолий иқтисодий сиёсат қўмитаси ва Ханьянг университети билан Ўзбекистон-Корея: семинари ўтказилади.

Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига қилган давлат ташрифи стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш ва иқтисодий ва сармоявий соҳаларда 10 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланган Қўшма баёнотнинг қабул қилиниши халқаро кузатувчиларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.

“Тошкент ва Сеул ўртасидаги сиёсий ишонч ва ўзаро тушунишнинг юқори экани келгусида ҳам мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратмоқда.

Изоҳ билдириш