48241

Жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишлаб чиқилди

Ўзбекистон 9 октябрь 15:02 83

Ягона умумреспублика процессинг маркази “BPC Group” халқаро холдинг компанияси билан ҳамкорликда ABT (account based ticketing) технологиялари асосида “STS”- “Smart Ticketing Solution” дастурий-таъминот мажмуини ишлаб чиқди, деб хабар қилди Uzcard матбуот хизмати.

ABT – фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган, жамоат транспортида амалга ошириладиган замонавий тўлов тизими ҳисобланади.

Тизим орқали амалга оширилган барча тўловлар эса, марказий серверда сақланади.

Тизимнинг авзалликларидан бири, унда замонавий банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, МИР) орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Мутахассислар томонидан контактсиз тўловлар соҳасида яратилган қулайликларни инобатга олиб, транзакцияларни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва транспорт компаниялари тизимида бенуқсон тизимни жорий этиш билан бирга, ушбу тизимни автоматлаштириш ишида инсон омилларига боғлиқликни минималлаштиришга алоҳида эътибор берилди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар