41907

Жаҳонгир Ортикходжаев: Ҳокимиятда бизнес юритиш ниятим бор

Ўзбекистон 13 июнь 17:15 1 125

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортикходжаев ва Тошкент шаҳрининг 11та туман ҳокимлари билан жонли мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида ХПК раиси Шерзод Қудратхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимига блиц-саволлар билан мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Артикходжаев 2018 йил 26 апрел Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган эди.

Тошкент шаҳар ҳокими иш вақти нечадан ва нимадан бошланади?

«Ҳозирги кундаги иш вақтимиз эрталаб соат 7.00дан бошланади. Ишни ишдан чиқиб ишхонага келгунга қадар йўлни кузатишдан бошлайман. Иш вақти кечаси 12 ёки бирларда тугайди, вазиятга қараб». Ишлаяпмиз, лекин шу иш вақти ҳам камлик қилаяпти.

Тошкент шаҳрининг қайси кўчалари сизга кўпроқ ёқади, деган саволга Ортикходжаев «Амир Темур шох кўчаси», дея жавоб берди.

Бизнесдан кетдими йўми?

«Албатта бизнесдан четландим. Аммо ҳокимиятда бизнес юритиш ниятим бор», деди ҳоким ва «яъни ҳокимиятни фақат пул ишлатувчи эмас, балки пул топувчи органга айлантириш» нияти борлигини маълум қилди.

Изоҳ билдириш