42030

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Чилонзорда яна 3 мингта квартира ёрдамга муҳтож оила ва етимларга берилади”

Ўзбекистон 14 июнь 13:27 1 534

Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, унинг янги ҳокими, қисқа вақт ичида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва истқболдаги режалар, «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, яқин кунларда Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласида ҳам қурилиш бошланади.


«Дўмбиробод маҳалласида 3 мингта квартирани қурилиш ишлари бошланади яқинда. У ҳам ижтимоий кам таъминланган оилалар ва ногиронларга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига берилади. Бундан ташқари, Сергели туманида 2 мингта хонадонга мўлжалланган кампус типидаги уйлар қурилиши бошланди. Шунинг йилнинг охиригача пойтахтнинг 11 туманида 50дан 120га қадар кўп қаватли уйлар қурилади. Улар тез қурилади ва нархи нисбатан арзон бўлади. Ҳозирда тегишли хатлов ишлари олиб борилмоқда», – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Изоҳ билдириш