50944

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Akfa” мени компаниям, ҳоким бўлсам, нега уни бировга сотишим керак?”

Ўзбекистон 31 январь 17:48 1 700

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Akfa” компаниясининг асосий акцияларига эгалик қилаётганини айтди. Ҳоким “Тошкент Сити” қурилишида компаниянинг иштироки бўйича турли хорижий сайтларда эълон қилинган мақолалар юзасидан берилган саволга жавобида бу ҳақда гапириб ўтди, деб хабар берди Ҳалқ сўзи нашри.

— Ҳа, “Akfa” менинг 20 йиллик компаниям. Уни ўзим ташкил қилганман. Тан олиб айтишим керак, шаҳар ҳокими бўлишим тушимга ҳам кирмаганди. Ҳоким бўлишим ҳақидаги хабарни ярим соат олдин эшитганман.

Ўзим ташкил қилиб, 20 йил бошқарган компанияни, 31 минг ходимни шунчаки ташлаб кетиш мумкинми? Президентимиз мени ҳоким қилиб тайинлаганларида менга компания бошқарувини бошқаларга бериш бўйича топшириқ бергандилар. Акцияларни сотиб юбориш ҳақида гап бўлмаган.

Агар мен ҳоким бўлсам, акцияларни бировга бериб юборишга мажбурманми? Масалан, агар менда “Boeing” компаниясининг акциялари бўлса, мен ҳоким бўлсам, уни сотишга мажбурманми? Ёки “Apple” компаниясида улушим бўлса, нега уни сотишим керак? — дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Изоҳ билдириш