42311

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрига оид энг муҳим маълумотларни эълон қилди

Ўзбекистон 19 июнь 13:56 1 704

Жорий йилнинг 18 май куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ўтказилган «Топ-500» анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Аsr.Uz манбаси қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, тадбирга йиғилган тадбиркорлар диққатига келгусида пойтахтимиздаги айрим бозорлар шаҳар ташқарисига кўчирилишини, Тошкент шаҳрининг бюджет тушумини ҳамда шаҳарнинг умумий салоҳиятига оид статистик маълумотларни ҳам эълон қилган. Унга кўра:

– Тошкент шаҳри бюджети йилига 11.5 триллион сўм тушумга эга.

– Пойтахтда 39 та Олий ўқув юртлари мавжуд ва уларда 115 минг талаба таҳсил олмоқда.

– 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

– Шаҳарнинг кичик ва ўрта бизнесларининг умумий сони 65 мингта.

– Пойтахт 335 минг квадрат километрга кенгайтирилиши кутилмоқда.  Шунингдек, ҳоким «Бектўпи» ва «Ўрикзор» бозорлари ҳам шаҳар ташқарисига кўчириш ва уларни замонавий кўринишда бунёд этиш бўйича хамкорлик таклифларини ўртага ташлаган.

Изоҳ билдириш