50694

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-босқич талабаси Юнусобод туманидан осилган ҳолда топилди

Ўзбекистон 17 январь 9:39 1 269

15 январь куни Юнусобод тумани ҳудудида жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-босқич талабаси жонсиз ҳолда топилган.

«UzNews.uz» манбасининг хабар беришича, 23 ёшли М.Ш. 14 январь куни кечки пайт дўстларига қариндошларини кўриб келишини айтиб, университет ҳудудини тарк этган.

15 январь куни Юнусобод тумани ҳудудида талаба осилган ҳолда топилган.

Қайд этиш жоиз, М.Ш. жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 4-босқичи «Халқаро алоқалар» йўналиши бўйича ўқиган.

Мазкур ҳодиса ҳақида батафсил хабар берамиз.

Изоҳ билдириш