12814

Жаҳон банкининг минтақавий раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон 13 июль 11:52 322

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Лилия Бурунчукни қабул қилди.

Лилия Бурунчук икки томонлама музокаралар ўтказиш учун нуфузли делегация раҳбари сифатида Тошкент шаҳрига келди.

Лилия Бурунчук шу йилнинг ўзида тўртинчи марта мамлакатимизга ташриф буюрмоқда. Аввалроқ Жаҳон банки делегацияси ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишиш мақсадида Оролбўйига ташриф буюрган эди.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги шерикчилик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳ билдириш