40043

Ж. Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда янги лойиҳа амалга оширилмоқда

Ўзбекистон 25 май 16:56 2 210

Тошкент шаҳридаги пиёдалар светофорларига эндиликда тескари саноқ таймерлари ўрнатилади. Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда пиёдалар светофорлари тескари саноқли светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзмоқда Газета.uz.

Таймерга эга бўлган биринчи светофорлар Зарафшон ва Матбуотчилар кўчаларининг кесишувида пайдо бўлди. Ушбу чора-тадбирлар пиёдалар учун йўлдан ўтиш жараёнини хавфсизроқ ва қулайроқ бўлишига катта ҳисса қўшади.

Биринчи босқичда 400 дона диодлик светофор ўрнатиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти пиёдаларни светофор таймерида қолган вақтга эътибор беришга, ҳамда вақт оз қолган вазиятларда тўхтаб, кутишга чорлайди.

Изоҳ билдириш