45523

“Зарқайнар” супермаркети олдида қотилик содир этилди

Ўзбекистон 8 август 19:25 1 303

Келишмовчилик қотиликка сабаб бўлди

2018 йил 6 август куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Зарқайнар” супермаркети олдидаги автомашиналар тураргоҳида А.А. ўзаро жанжал оқибатида Б.М.ни кўкрак қафаси ва қорин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Б.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. А.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳ билдириш