40120

Йўловчи қотиллар қўлга олинди – ИИВ

Ўзбекистон 26 май 15:03 1 020
Фото: ИИВ

24 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, муқаддам судланган, В.К. ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам судланганлар П.К. ва Э.С.лар ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Сергели туманига келганларида В.К. ҳайдовчи Ж.Р.нинг бўйин қисмидан бўғган вақтида П.К. ва Э.С.лар уни пичоқ билан кўкрак қисмига уриб ўлдириб, жасадни воқеа жойига ташлаб, Чирчиқ шаҳрига бориб Ж.Р.га тегишли пулларни ҳамда мобиль телефонини олиб автомашинани ташлаб қочиб кетганлар. Кўрилган тезкор чоралар натижасида В.К., П.К ва Э.С.лар қўлга олинганлар.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Изоҳ билдириш