48909

Ёнғинда уй эгасини куйган ҳолда жасади топилди

Ўзбекистон 6 ноябрь 14:35 330

2018 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшаган А.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 2 кв.м. майдонда пол қисми ҳамда уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш