48527

Японияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик талаба озод қилинди

Ўзбекистон 20 октябрь 13:03 631

Жорий йил 26 сентябрь куни таълим олиш мақсадида Японияга келган Ўзбекистон фуқароси мамлакат дўконларидан бирида 800000 иена ўғирлаганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази хабар бермоқда.

4 октябрь куни унинг онаси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилди. Ёшлар иттифоқи Избоскан туман кенгаши ва «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Японияга тавсияномалар йўлланди.

Ҳодисадан хабар топган Ўзбекистоннинг Япониядаги консули Эркин Тоҳиров, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасанов ва Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи талаба ҳолидан хабар олиб, воқеа тафсилотлари билан қизиқди ва муаммони атрофлича ўрганиб чиқди. Адвокат билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаросининг айбсизлигини исботловчи керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

2018 йил 17 октябрь куни ўзбекистонликнинг айбини исботловчи далиллар етарли эмаслиги сабабли у жавобгарликдан озод қилинди.

Изоҳ билдириш