49775

Янгилик! Ҳайдовчиларга ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишга рухсат берилди

Ўзбекистон 5 декабрь 15:39 999

Ваниҳоят, Ўзбекистонда кўплаб можароларга сабаб бўлаётган ҳолатга аниқлик киритилди – ЙПХ ходимларини суратга олишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда Норма.уз.

“Ўзбекистонда 4 декабрдан бошлаб ЙПХ ходимлари ҳаракатларини фото ва видео суратга олишга расман рухсат берилди. Фақат фото ва видео суратга олиш таъқиқланган жойлар бундан мустасно”, – дейилган хабарда.

Ундан ташқари, ҳайдовчилар учун видеога олиш – кўнгилли иш бўлса, ЙПХ ходимлари учун бу – мажбурий амалиётга айланади. 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ЙПХ ходимлари танага мустаҳкамланадиган мобил камера билан жиҳозланади. Камераси бўлмаган ходимга – ҳужжат тақдим этиш шарт эмас, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4 декабрь куни қабул қилинган 975-сонли қарорида  ЙПХ ходимлари фаолиятига доир муҳим ўзгаришлар киритилган. Хусусан, ходимлар фақат белгиланган жойларда хизмат олиб боришлари, уларнинг яшириниши мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтилган.

Изоҳ билдириш