49086

Президент фармони: Янги йилда Ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олади

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 13 ноябрь 14:28 1 442
Фото: President.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябр куни «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

12 ноябрдаги Президент фармонига биноан, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

30 декабрь – якшанба;

31 декабрь – душанба (кўчирилган дам олиш куни);

1 январь – сешанба (Янги йил байрами);

2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни);

3 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни).

Изоҳ: 5 январь – шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

30 декабрь – якшанба;

1 январь – сешанба (янги йил байрами);

2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни).

ЭСЛАТМА: 31 декабрь – душанба куни 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Изоҳ билдириш