48357

Яна бир мактабгача таълим муассасаси мудираси пора олаётганда қўлга олинди

Ўзбекистон 12 октябрь 10:31 1 533

2018 йил 2 октябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Бухоро шаҳри Давлатобод кўчасида яшовчи, Бухоро шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаси мудираси, 1981 йилда туғилган, Нозирова Бинафша Саъдиллоевна (исми шарифлар ўзгартирилган) ушбу мактабгача таълим муассасасида хизматчи вазифасида ишловчи, Бухоро шаҳар Х.Қўчқор кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ситора Акобировани тарбиячи ёрдамчиси лавозимида иш бериш эвазига ундан 100 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Б.Нозировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш