49017

Яна бир бор йўл-патруль хизмати ходимларига ҳужум қилишди (видео)

Ўзбекистон 9 ноябрь 10:29 1 710
Фото: ИИВ

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан “Кобальт” автомашинаси текшириш учун тўхтатилган.

Унинг ҳайдовчисига нисбатан тегишли ҳужжати йўқлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилаётганда, ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи, ўғил ва қизи ходимларга фаол қаршилик кўрсатишгани ҳамда “Кобальт” ҳайдовчиси пичоқ билан ходимларга тегишли хизмат автомашинасининг ойнасини синдириб, баллонларига шикаст етказган.

Қуйида ИИВ томонидан ушбу хабарга оид тарқатилган видеолавҳани ҳавола этамиз.

Изоҳ билдириш