48308

Владимир Путин Ҳабиб билан учрашди

Ўзбекистон 11 октябрь 10:35 751

Владимир Путин Ҳабиб билан учрашди. Президент спортчининг отасидан уни қаттиқ жазоламасликни сўради (видео)
Россия федерация президенти Владимир Путин UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни шахсан ўзи Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар берди.

Путин спортчи ва унинг отаси билан «Россия — спорт мамлакати» форумидан сўнг юзма-юз ўтириб суҳбат қилган.

«Табриклайман сени»,—дея сўз очган Путин. Шундан сўнг президент Ҳабибнинг отасидан уни жангдан сўнг уюштирган жанжали учун қаттиқ жазоламасликни сўраган.

Маълумот учун, аввалро Абдулманноп Нурмагомедов ўғлини UFC’никидан ҳам оғир жазо кутаётганлигини маълум қилганди.

Изоҳ билдириш