32447

(Видео) Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган ўқувчига ҳукм чиқарилди

Ўзбекистон 21 февраль 13:48 1 195

Тошкент юридик коллежида 2017 йил октябрида юз берган пичоқбозлик ҳолати юзасидан 20 февраль куни Учтепа туман суди асосий айбланувчи — Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақида «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида хабар берилди.

Хабар беришларича, Саидвоҳидовга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўйишлик йўли билан, узил-кесил ўташлик учун 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этишжазоси тайинланган.
Батафсил қуйидаги видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин

Изоҳ билдириш