45902

Видео: Сурхондарёда 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади

Ўзбекистон 15 август 8:57 993

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини «Термиз — Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд остига ташлаган. «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» дастури мухбири Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида юз берган фожиа жойига борган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳам иккиси ҳам воқеа жойида вафот этган.

Ёшлар истиқомат қилган «Қумқишлоқ» маҳалласи раисининг айтишича, йигит қизнинг уйига бир неча бор совчи юборган, бироқ қиз ҳали вояга етмагани сабабли қизнинг оиласи марҳуманинг турмушга чиқишига қарши бўлган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан транспорт прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар