32369

(видео) Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта ташвишим…

Ўзбекистон 20 февраль 17:55 4 670
Фото: President.uz
Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 феврал куни Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.

Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шавкат Мирзиёевнинг боғчага ташрифидан лавҳалар «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди.

«Дунёқарашимизни ўзгартира оламизми-йўқми? Ота-онанинг беролмаганини бера оламизми, йўқми? Ота-она ўз йўлига, жамият рози бўладими-йўқми? Ҳамма ҳар хил методик усул билан болаларни тарбия қиляпти. Муассаса бор, тарбия йўқ. Болалар бу ерда шунчаки вақтини ўтказяпти. Менинг энг катта ташвишим — буни такрор ва такрор айтяпман — тарбиячиларнинг дунёқарашини тезроқ ўзгартиришдир», дея таъкидлади давлатимиз рахбари.

Изоҳ билдириш