50880

Вазирлар Маҳкамасида янги лавозимлар жорий этилди

Ўзбекистон 30 январь 9:53 394

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига масалаларни тартибга солиш ва устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Н.Арипов бир ҳафта муддатда масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни бириктирган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлинмалари тузилмасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.

Изоҳ билдириш