45888

Вазир ўринбосари: Биз ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак

Ўзбекистон 14 август 17:34 971

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров турк миллий валютаси – лира билан бўлаётган ҳолат ҳар қандай бошқа мамлакат пул бирлигида ҳам кузатилиши мумкинлигини таъкидлади.

Биз ҳам эҳтиёткор бўлишимиз ҳамда имкон қадар чет эл валютасидаги қарзлар, шу жумладан, суверен ташқи қарзларнинг кўпайишидан тийилишимиз керак», деган вазир ўринбосари.

Охирги маълумотларга кўра, йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. 13 август куни 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган. Ҳолбуки, 2 йил муқаддам 1 АҚШ доллари 2,95 лирага тенг эди.

Бугун, 14 августдан бошлаб лира долларга нисбатан бироз мустаҳкамланди ва 1 доллар 6,60 лирага, 1 евро 7,53 лирага тенг бўлди.

Изоҳ билдириш