42640

Вазир Шерзод Шерматов фуқароларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон 22 июнь 10:57 1 573

Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фуқароларга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича аҳолидан таклифлар сўради.

«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз», — деб ёзган янги вазир.

Таклифларни юбориш учун махсус форма илова қилинган. Унда таклифларни аноним равишда ҳам юбориш имконияти ҳам яратилгани қайд этилган.

Изоҳ билдириш